Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузия Банки россияликларнинг ҳисобварақлари ёпилиши тўғрисида оммавий хабар жўнатди
Мамлакат Марказий банки бу чоралар сабабини тушунтирмаган.
Фото: David Mdzinarishvili/Reuters
Bank of Georgia Россия фуқаролигига эга бўлган мижозларига ҳисобварақлари ёпилиши тўғрисида билдиришнома юборган. Бунда банк ҳисобварақлар ёпилиши сабабини тушунтирмаган.
«Сизга маълум қиламизки, банк қарорига ва ички қоидаларига мувофиқ, сизнинг ҳисобингиз икки [баъзи ҳолларда беш] иш куни ичида ёпилади», дейилган Грузия Банки хабарида.
Баъзи маълумотларга кўра, Грузияда яшовчи беларусликларга ҳам худди шундай хабарномалар юборилган.
Грузия банки вакили «Коммерсант» билан суҳбатда ҳисобварақлар ёпилишини тасдиқлаб, ўзгаришлар «фуқаролигидан қатъи назар» мижозларнинг маълум тоифасига таъсир қилганини айтган. У банк ҳисобларини блоклангани сабабини тушунтиришдан ёки мезонларни номлашдан бош тортган.
Сентябр ойида Россия президенти Владимир Путин оммавий қисман сафарбарлик эълон қилганидан сўнг, кўплаб россияликлар Грузияга кўчиб ўтишган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, уларнинг сони тахминан юз минг кишини ташкил қилади.
Мавзуга оид
16:46 / 02.02.2026
Банк мансабдори 120 минг доллар кредит чиқариб, қиморга тикиб юборди
15:56 / 02.02.2026
Полшага Беларусдан яна ҳаво шарлари учиб келди
14:51 / 26.01.2026
Зеленский: Беларуснинг Россияга қарамлиги — Европа учун таҳдид
08:53 / 24.01.2026