Ўзбекистон | 22:36 / 24.12.2022
37846
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Абдуқодиров давлат лавозимига тайинланди

Таниқли иқтисодчи, ОАВдаги чиқишларида ҳукумат сиёсатини тез-тез танқид қилиб келган Абдулла Абдуқодиров президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Агентлик бош директорига яна икки ўринбосар тайинланди.

Абдулла Мамасоатович Абдуқодиров Фото: Kun.uz

Президент фармони билан, Абдулла Мамасоатович Абдуқодиров президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Абдулла Абдуқодиров – иқтисодчи, собиқ молия вазири ўринбосари. У жамоатчилик фаоли сифатида мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий муаммоларга муносабат билдириб келади, ОАВдаги танқидий-таҳлилий чиқишлари билан танилган.

Шунингдек, Акбар Муҳиддинович Мусаев ва Рустамхон Камолхонович Азизов Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимини эгаллади.

Рустамхон Азизов бунгача агентлик бош директори биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи эди.

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги шу йил сентябрда, Стратегик ривожланиш агентлиги негизида ташкил этилган. Агентлик бош директори – Шуҳрат Абдушарифович Вафоев.

Бугун эълон қилинган маъмурий ислоҳотлар дастури ҳам расман президентга мазкур агентлик томонидан таклиф сифатида киритилган.

Мавзуга оид