Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беҳзод Норматов президентнинг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди
Энергетика вазирининг собиқ ўринбосари, “Ўзтрансгаз” собиқ раиси, февралдан буён Администрацияда шуъба мудири бўлиб ишлаб келаётган Беҳзод Норматов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди. Шунга ўхшаш лавозим ярим йил олдин Алишер Султоновнинг истеъфосидан кейин бўш турган эди.
Ўзбекистон президентининг фармони билан, Беҳзод Раҳматуллаевич Норматов давлат раҳбарининг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Шунга ўхшаш лавозим 2025 йил декабр ойида Алишер Султонов ишдан олинганидан буён бўш қолаётган эди.
Муқаддам энергетика вазири ўринбосари, “Ўзтрансгаз” раиси лавозимларида ишлаган Беҳзод Норматов жорий йил февралидан буён Президент администрациясида шуъба мудири сифатида иш бошлаганди.
Беҳзод Норматовнинг меҳнат фаолияти:
- 2019 йил декабр ойигача “Андижоннефт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
- 2019 йил декабрида Энергетика вазирлигида Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
- 2020 йил апрелида энергетика вазири ўринбосари лавозимига кўтарилган.
- 2021 йил августида “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган.
- 2023 йил бошида “Ўзтрансгаз” раислигидан бўшатилган, шундан сўнг тоғ-кон ва геология вазири маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
- 2026 йил февралида Президент администрациясининг Нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шуъба мудири этиб тайинланган
Мавзуга оид
21:21 / 03.06.2026
Швейцарияда ер остида дунёдаги энг катта батарея қурилмоқда: у қуёш ва шамолдан қувват олади
10:32 / 03.06.2026
Шўртан ГКМни кенгайтириш доирасидаги 643 млрд сўмлик талон-торож фош этилди
10:40 / 01.06.2026
Метан-шохобчаларда газ нархи кўтарилди
21:35 / 20.05.2026