Тошкентда «Мўъжизалар даври» 21–йиллик хайрия ярмаркаси ўтказилди
«Мўъжизалар даври» Марказий Осиёдаги ягона платформа бўлиб, у ногиронлиги бор ёшларни касбга йўналтириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади.
23 декабр куни Тошкентда «Мўъжизалар даври» 21 йиллик хайрия ярмаркаси ўтказилди. Унда Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва бир нечта маҳаллий ва хорижлик экспертлар,100 дан ортиқ кўнгиллилар ва ногиронлиги бор болалар манфаатига қаратилган комплекс дастурларни амалга оширувчи 20 дан ортиқ ташкилотлар иштирок этган.
«Мўъжизалар даври» платформаси Ўзбекистон Кўнгиллилар уюшмаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури, Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси каби халқаро ташкилотлар, шунингдек, бизнес соҳаси вакилларини эзгу мақсад йўлида бирлаштирмоқда. Бизнинг ҳам ижобий ўзгаришларнинг бир қисмига айланишимиз, эзгу лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашишимиз жуда муҳимдир», – дея Абдуҳакимов сўзини ўқиб эшиттирди вазир ўринбосари.
Ярмаркада 400 нафар бола томонидан 2000дан ортиқ ижод намуналари: расмлар, откриткалар, юмшоқ ўйинчоқлар, зардўзлик, батик, мунчоқ, каштачилик, заргарлик буюмлари кабилар намойиш қилинган. Кўргазмадан тушган маблағлар болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида масъул иштирокчи ташкилотларга ажратилади.
Маълумот учун, «Мўъжизалар даври» Хайрия ярмаркаси 2003 йилдан буён ҳар йили кўнгиллилар ташаббускор гуруҳи томонидан ўтказилади. 2020 йилда Ўзбекистон кўнгиллилар уюшмаси ташкил этилиши билан яна давом эттирилган. Ҳозиргача «Мўъжизалар даври» лойиҳаси 4500дан ортиқ кўнгиллиларни бирлаштирган.