Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Херсон ўқлар ёмғири остида қолди. Қурбонлар ва яраланганлар кўп
Херсон ўққа тутилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди. Зеленский ҳодисани террор деб атади.
24 декабр куни куннинг биринчи ярмида россиялик ҳарбийлар Херсонни ўққа тутди. Прокуратура хабарида саккиз киши ўлими ва 20 нафарга яқин киши яралангани ҳақида айтилади. Област маъмурияти раҳбари Ярослав Янушевич сўнгги маълумотларга кўра қурбонлар сони 10 нафарни ташкил этаётгани, 55 киши яралангани, шундан 18 киши оғир аҳволда эканини хабар қилди.
Украина президенти Володимир Зеленский ҳодисани «террор» ҳамда «қўрқитиш ва завқ олиш учун қотиллик қилиш» деб атаган.
«Ижтимоий тармоқлар, катта эҳтимол билан бу суратларни «кўнгли нозиклар учун бўлмаган контент» деб белгилайди. Аммо бу контент эмас — Украина ва украинларнинг ҳақиқий ҳаёти.
Террорчи мамлакат тинч фуқароларни ўққа тутиб, рус дунёсини олиб келишда давом этмоқда», дея ёзади у ўз телеграм-каналида.
Тиббий хизматлар донорлик қонига катта зарурат борлигини хабар қилишган.
Регион расмийларига кўра, «бозор, савдо маркази, турар жой бинолари, маъмурий бинолар» зарбалар остида қолган. Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати маълумотига кўра, шаҳарга «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўт очилган.
ИИВ маълумотига кўра, шаҳар ўққа тутилиши оқибатида 66 та автомобил ёниб кетган.


Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026