Ўзбекистон | 08:58 / 30.12.2022
9254
1 дақиқада ўқилади

Pepsi компанияси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига байрам совғаларини улашди

Фото: Pepsi

Янги йил байрами арафасида совғалар улашиш ва хайрли ишлар қилиш эзгу анъанага айланган. Айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга.

“International Beverages Tashkent” компанияси (PepsiCoʼнинг Ўзбекистондаги расмий боттлери) ҳам Янги йил тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлардан иборат 400 дона совғалар тўпламини топширди.

Совғалар тақдимоти Сергели туманидаги марказий истироҳат боғида байрамона руҳда бўлиб ўтди.

Компания Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг меҳнатини юксак қадрлайди ва уларга самимий миннатдорлик билдиради.

"International Beverages Tashkent" Матбуот хизмати Ⓣ

 

Мавзуга оид