МДҲга раислик Қирғизистонга ўтди
Қирғизистон 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб МДҲга раисликни ўз зиммасига олди.
Ҳамдўстлик давлат раҳбарлари Кенгашининг 2022 йил 14 октябрдаги қарорига кўра, Қирғизистон 2023 йил давомида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Иқтисодий кенгаш, бошқа тузилмаларига ҳам раислик қилади.
Қозоғистон (2022 йилда раислик қилган) ва Россия (2024 йилда раислик қилади) ҳамраис бўлади.
Президент Садир Жапаров Остонада бўлиб ўтган МДҲ саммитида Қирғизистоннинг 2023 йилдаги раислигининг устувор вазифаларини тақдим қилган эди. Қирғизистон томони раислик даврида Ҳамдўстлик маконида кўп босқичли интеграция тузилмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш орқали МДҲга аъзо давлатлар ўртасида бир-бирининг манфаатларини ўзаро ҳурмат қилишга асосланган яхши қўшничилик ва ишончли муносабатларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратади.
2022 йил 14 октябрь куни бўлиб ўтган Остона саммитида Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби лавозимини 2023 йилдан «МДҲ Бош котиби» лавозимига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ушбу саммитда Сергей Лебедевнинг Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси раҳбари сифатидаги ваколатлари яна уч йилга узайтирилди.
Мавзуга оид
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
17:12 / 05.11.2024