Европа халқ партияси раҳбари: ЕИ ракеталарга қарши қалқонга муҳтож
Европа халқ партияси раҳбари Европа Иттифоқи Европа мудофаа иттифоқини қуришни бошлаши керак, деб ҳисоблайди. Манфред Вебер Киевни замонавий қуроллар билан таъминлашга чақирди.
Европа халқ партияси раҳбари Манфред Вебер Россиянинг Украинага қарши уруши муносабати билан Европа Иттифоқини яқинроқ ҳарбий ҳамкорликка чақирди. 3 январь, сешанба куни Bayern медиа-гуруҳи томонидан Вебер билан интервью эълон қилинди.
«Европа Иттифоқи давлатлари ниҳоят Европа мудофаа иттифоқини яратишни бошлаши керак», деб ҳисоблайди сиёсатчи. Гап, бошқа нарсалар қаторида, умумий Европа мудофаа саноатини яратиш манфаати учун қурол экспорти бўйича умумий Европа Иттифоқи қоидалари зарурлиги ҳақида бормоқда.
«Бизга Европа Иттифоқи учун ракеталардан мудофаа қалқони қуриш каби қўшма лойиҳалар керак», — дея қўшимча қилди Вебер. Унинг фикрича, Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэл Макрон ҳозирги босқичда бундай имкониятни бой беришмоқда.
Бундан ташқари, Европарламентдаги энг йирик сиёсий куч раҳбари Украинага янги қуроллар етказиб беришга чақирди. «Агар биз Украинани кучайтирмасак, 2023 йил ўтган йилдан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин», деди у. Сиёсатчи Германия ҳукумати замонавий танклар билан таъминлашни НАТО бўйича ҳамкорлар орқали мувофиқлаштириши кераклигини билдирди.
Вебернинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин «бу урушда ғалаба қозона олмаслигини» тушуниши керак. Шу нуқтайи назардан, Украина учун замонавийроқ ва такомиллаштирилган қуроллар «афсуски, ҳозирда тезда тинчликка қайтишнинг энг яхши усули», деди ЕХП раҳбари.
Киев мэри Виталий Кличко 2 январь куни Германияни Украинани Leopard 2 танклари билан таъминлашга чақирди. «Бундай турдаги танкларсиз Украинага қўшимча ҳудудларни қайтариб олиш жуда қийин бўлади», деб ёзди Кличко Германиянинг Bild am Sonntag ҳафталик газетасининг меҳмонлар учун мўлжалланган рукнида. Шу билан бирга, мэр Кремлнинг Украина пойтахтини босиб олишга янги уриниши рўй бериши мумкинлигини инкор этмади ва Россияда қатор экспертлар фикрича, сафарбарлик ҳали ҳам давом этаётганини эслатди. «Киев Москва учун мақсад бўлган ва шундай бўлиб қолади», деди Виталий Кличко.
Мавзуга оид
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
01:00 / 31.10.2024