Ўзбекистон | 09:18 / 05.01.2023
5190
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 051 734 тани ташкил этмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6 тага ошган.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача тўғри келадиган енгил автомобиллар сони:
- Россия – 328 та;
- Беларусь Р. – 324 та;
- Қозоғистон – 189 та;
- Қирғизистон – 161 та;
- Озарбойжон – 128 та;
- Ўзбекистон – 87 та;
- Тожикистон – 46 та.
Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.
Мавзуга оид
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
14:37 / 30.10.2024