Швеция бош вазири: Туркия НАТО бўйича реал бўлмаган шартлар қўйяпти
Швеция ва Финландиянинг НАТОга кириши учун Туркиянинг розилиги зарур. Бироқ, Анқара Стокҳолм қабул қилиб бўлмайдиган деб ҳисоблаётган шартларни илгари сурмоқда.
Швеция бош вазири Улф Кристерссон 8 январь, якшанба куни Туркиянинг Швеция НАТОга аъзо бўлишига рози бўлиш учун илгари сурган айрим шартлари Стокҳолм учун бажариб бўлмас даражада, деб маълум қилди. «Туркия бир вақтнинг ўзида иккита нарсани тан олади – биз ваъда қилганимизни бажардик ва улар биз бера олмайдиган ёки бермоқчи бўлмаган нарсани талаб қилишяпти», — дея Кристерссоннинг сўзларини келтиради Reutersагентлиги. У қандай шартлар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади.
Шунга қарамай, Швеция бош вазири Анқара зарур розиликни беришига ишонч билдирди. Швеция ва Финландия Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш тартибини Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб киришидан кейин бошладилар. Стокҳолм ва Ҳелсинки 18 май куни расмий ариза топширган. НАТОнинг барча 30 та давлати қарорни ратификация қилиши керак - шу кунгача 28 давлат буни амалга оширган. Туркия ва Венгрия ҳозиргача бу қадамдан ўзини тийиб турибди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған аввалроқ Швеция тўғри йўналишда «ижобий қадамлар» ташлаётганини, бироқ иттифоққа аъзо бўлиш учун кейинги қадамлар зарурлигини айтди. Бошқа нарсалар қатори, Анқара Стокҳолм ва Ҳелсинкидан курд экстремистлари ва 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинганларни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
00:45 / 23.12.2024
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
22:51 / 17.12.2024
Швеция бошпана тақдим этиш қоидаларини кучайтиради
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
18:39 / 14.12.2024