Жаҳон | 00:45 / 23.12.2024
5098
2 дақиқада ўқилади

Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Суриянинг қайта тикланишига ёрдам кўрсатиш учун санкцияларни имкон қадар тезроқ бекор қилиш кераклигини айтди. 

Фото: Reuters

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Суриянинг қайта тикланишига ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамият ундан санкцияларни олиб ташлаши кераклигини маълум қилди.

«Олдинги режимга қарши жорий этилган санкцияларни имкон қадар тезроқ олиб ташланши керак», — дейди Фидан Суриянинг янги раҳбари Аҳмад ал-Шаръа билан ўтказилган матбуот анжуманида.

«Халқаро ҳамжамият Сурия оёққа туриши ва кўчиб кетган инсонлар ортга қайтишида ёрдам бериш учун кучларини сафарбар қилишлари керак», — дея қўшимча қилади Туркия вазири.

Фидан, шунингдек, Суриядаги ҳозирги вазиятдан фойдаланиб, мамлакат ҳудудида ўз назоратини ўрнатишга уринаётган Исроилни қоради.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бир неча кун олдин Туркия курд гуруҳларида кўраётган таҳдидни бартараф этиш учун Анқара Сурия шимолидаги вазиятга тўғридан-тўғри аралашиши мумкинлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Сурия билан чегарада хавфсизликни таъминлаш Курдистон ишчилар партияси (КИП) томонидан янги жангчилар ёлланишининг олдини олишга ҳам ёрдам беради.

Аввалроқ АҚШ Суриянинг амалдаги раҳбари Аҳмад ал-Шаръани ҳибсга олишда ёрдам кўрсатганлик учун 10 миллион доллар миқдоридаги мукофот бериш таклифини қайтариб олгани маълум бўлди. Ўз навбатида Аҳмад ал-Шаръа BBC учун интервьюсида мамлакат урушлар натижасида ҳолдан тойгани ва энди ўз қўшнилари ёки Ғарбга хавф туғдирмаслигини билдирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти