Япония қордан электр энергияси ишлаб чиқаришга ҳаракат қиляпти
Аомори шаҳри қорни электр энергияси ишлаб чиқариш учун ишлатмоқчи. Тажриба лойиҳасида турбина ҳаво ва қор эриши натижасида ҳосил бўлган суюқлик ўртасидаги ҳарорат фарқи билан бошқарилади.
Япониянинг Хонсю ороли шимолидаги Аомори шаҳрида қор эриши вақтида электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди, деб хабар бермоқда 8 январь, якшанба куни Kyodo агентлиги. Шу мақсадда қор махсус изоляция қилинган собиқ мактаб сузиш ҳавзасида йиғилади ва эриган суюқлик турбинани ҳаракатга келтиради, у атрофдаги ҳавонинг иссиқлиги туфайли буғланади. Ушбу лойиҳа маҳаллий IT-компаниянинг Токио Электр алоқа университети билан ҳамкорлиги натижасида юзага келди.
Аомори Япониянинг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, ҳар қишда кўп қор ёғади, бунинг оқибатларини бартараф этиш учун маҳаллий ҳокимият жуда кўп пул сарфлайди. Шаҳар кўчаларидан тозаланган қор массалари илгари оддийгина денгизга ташланган. Энди маҳаллий ҳокимият органлари тўпланган қордан, масалан, электр энергиясини ишлаб чиқариш учун табиий эриш жараёнларида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
Турбинанинг ишлаш ҳажмини оширадиган каттароқ ҳарорат фарқини олиш учун мутахассислар келажакда маҳаллий иссиқ булоқларнинг табиий иссиқлиги ва Ер иссиқлигидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Экспериментнинг ижобий натижаси бўлса, улар қорни қайта ишлашга асосланган бутунлай янги саноатнинг пайдо бўлишига умид қиляпти.
Мавзуга оид
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024