Forbes: Туркия дронлар туфайли Марказий Осиёдаги таъсирини оширмоқда
Туркия «дрон дипломатияси» ёрдамида сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаши кутиляпти.
Туркия тез орада Марказий Осиёдаги дронлар бозорида асосий ўйинчига айланиши ва ўзининг иқтисодий ва сиёсий таъсирини ошириши мумкин, деб ёзди Forbes.
Нашрнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари 2020 йилдан бошлаб «мисли кўрилмаган» кўп сонли ҳарбий дронларни Туркия, Россия ва Эрондан харид қилган. Хусусан, Туркия таниқли Bayraktar TB2 дронини Қирғизистон ва Туркманистонга экспорт қилган, Қозоғистон билан Anka-S дронини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришган.
Forbes экспертларининг фикрича, Туркия минтақадаги учувчисиз самолётлар бозорида марказий ўринни эгаллаши мумкин, чунки бу ерда гап фақат ҳарбий ҳамкорлик ҳақида эмас. «Дрон дипломатияси» ёрдамида мамлакат Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар (Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон) билан сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашни кутмоқда. Жумладан, «байроқторлар» Тожикистон билан чегарадаги можарода тарозини Қирғизистон фойдасига ағдармоқда, деб ёзди нашр.
Шунга қарамай, «дрон дипломатияси» хатарлардан холи эмас, хусусан, Хитой, Россия ва Эроннинг жавоб ҳаракатларига сабаб бўлиши мумкин, деб таъкидлайди Forbes.
«Қирғизистоннинг кескин эътирозларига дуч келган Туркия Тожикистонга учувчисиз учоқларни сотишни якунлай олмади. Тожикистон эса Эронга мурожаат қилди ва Теҳрон билан шартнома имзолади», деди Америка университети профессори, Орион сиёсат институтининг катта илмий ходими Сулаймон Ўзерен.
Туркиянинг асосий экспорт дронлари Bayraktar TB2 ва Bayraktar AKINCI ҳисобланади. Defense News хабарига кўра, дронларнинг эҳтимолий харидорлари Буюк Британия, Венгрия, Латвия, Литва, Саудия Арабистони, Босния ва Герцеговина, Сербия, Словакия ва Уругвай.
Мавзуга оид
17:25 / 15.11.2024
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
10:47 / 11.11.2024