Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин
Музликларнинг тез эриши бутун минтақанинг озиқ-овқат ва энергия хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми йўқотилиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодир Шерализода COP29 доирасидаги иқлимга бағишланган панелда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Тожикистонда 14 мингдан ортиқ музликлар мавжуд бўлиб, минтақа сув ресурсларининг 60 фоизини таъминлайди. Бу музликларнинг тез эриши бутун минтақанинг сув, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига таҳдид солмоқда, деди Шерализода. У сўнгги 30-40 йил ичида республикада мингдан ортиқ музлик эриб кетганини эслади.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масацугу Асакава, ўз навбатида, музликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган ташаббусларга етти йил давомида минтақага 3,5 миллиард доллар сармоя киритиш режаларини маълум қилди. Таъкидланишича, ушбу сармоя музликларнинг сув ресурсларига қарам бўлган миллионлаб марказий осиёликларни қўллаб-қувватлайди, уларнинг ўзгарувчан иқлим шароитларига чидамлилигини оширади.
Минтақавий ҳамкорлар вакиллари, жумладан, Озарбойжон Экология вазири Мухтор Бобоев музликларнинг эриши муаммосини ҳал қилишда ягона ёндашув муҳимлигини таъкидлади. Иқлим ҳолатининг ёмонлашиши ва музликларнинг қисқариши сув танқислигига олиб келади ва Марказий Осиё ва Кавказда қишлоқ хўжалиги ва экотизимларига салбий таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
15:28 / 25.04.2026
Компенсация талаби, ҳаво ифлослиги ва эриётган музликлар. МО етакчилари эко-саммитда нималарни гапирди?
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
14:21 / 22.04.2026