Ўзбекистон | 08:55 / 17.01.2023
16327
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги барча таълим муассасаларида ўқиш 23 январдан бошланади 

Тошкент шаҳрида ўқиш 23 январдан бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари - мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш 23 январдан бошланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан таълим объектларидаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши назоратга олиниши айтилган.

Аввалроқ Бухоро, Андижон ҳамда Хоразм вилоятларидаги мавжуд барча таълим муассасаларида дарслар 18 январда эмас, 23 январда бошланиши маълум қилинганди. 

Ҳозирча қолган ҳудуд ҳокимликлари таътил муддатлари узайтирилиши расмий муносабат билан чиқишганича йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид