Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Туркияда эски казарма мамлакатдаги энг катта кутубхонага айлантирилди
Истанбулда мамлакатдаги энг катта кутубхона — Рами кутубхонаси очилди. Кутубхона биноси 250 йилдан ортиқ тарихга эга.
Истанбулнинг Аюбсултон туманида Аюб-Рами чегаралари ичида жойлашган Рами казармаси 1757-1774 йилларда Усмонийлар султони Мустафо III ҳукмронлиги даврида қурилган. Кейинчалик 1828 ва 1829 йилларда Маҳмуд II ҳукмронлиги даврида қайта тикланади ва кенгайтирилади.

Бу мажмуа тарихда Рами Манор (тур. Rami Çiftliği)даги Артиллерия казармаси (тур. Topçu Kışlasi) номи билан машҳур бўлган. У Усмонлилар ҳарбий ислоҳоти доирасида янги намунавий армия (Nizam-i Cedid, том маънода «янги тартиб») аскарлари учун қурилган муҳим ҳарбий иншоот эди.
Рами казармаси Қрим уруши (1853-1856) даврида Султон Абдулмажид I (1839-1861 йилларда ҳукмронлик қилган)нинг ҳарбий штаб-квартираси бўлиб хизмат қилган. Cултон Абдул-Ҳамид II даврида (1876-1909 йилларда ҳукмронлик қилган) ҳозирги кўринишга келтирилган.
Истанбул Биринчи жаҳон урушида иттифоқчилар томонидан босиб олинганда (1918-1923) француз қўшинларининг Жазоир бўлинмалари Рами казармаларида жойлашган эди.
1923 йилдан кейин ва 1960-йилларгача, республика даврида Рами казармалари турк армияси томонидан фойдаланилган. Ҳарбийлар у ерни тарк этгач, бирмунча вақт бўш қолади. Аюб шаҳар ҳокимияти биноларни қуруқ озиқ-овқат улгуржи савдогарларига беради.
1972 йилда Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги казармани маданий қадрият объекти сифатида рўйхатга олади. Улар Туркия қуролли кучлари томонидан дам олиш маскани сифатида фойдаланиш учун Истанбул шаҳар ҳокимиятига топширилганди.
1986 йилда Рами казармаси озиқ-овқат дўконлари шаҳар бўйида жойлашгани сабаб Истанбулнинг ўша пайтдаги ҳокими Бадриддин Далан (у бу лавозимни 1984-1989 йилларда эгаллаган) томонидан яна вақтинча озиқ-овқат улгуржи савдогарларига берилган.
Бу атроф-муҳит ифлосланишига ва шовқинга сабаб бўлади. Ўшандан бери казарма биноси қисман озиқ-овқат улгуржи савдогарлари томонидан бозор сифатида фойдаланиб келинган. Унинг ҳудудида жами 1500 га яқин озиқ-овқат дўконлари жойлашган эди.
Архитектура
Рами казармалари мажмуаси 75 000 квадрат метр майдонга эга, шундан 33 000 квадрат метри биноларни эгаллайди. Рами казармасининг умумий фойдаланиш майдони 220 000 квадрат метр.
Рами казармасида 200х200 метр ўлчамдаги хоналар ҳовлини ўраб олган. Саккиз қанотли ва бешта блокдан иборат. Улар тош ёрдамида қурилган ва кўп марта таъмирланган.
Қайта ташкил этиш
2010 йилда шаҳар топография ва ёдгорликлар бошқармаси қисман бузилган ва ҳақиқийлигини йўқотган бинони реконструкция қилишга қарор қилади. Ушбу мақсадлар учун тендер 2014 йил 4 августда эълон қилинганди.
Рами кутубхонасининг очилиш маросими жорий йилнинг 2023 йил 13 январ куни бўлиб ўтди.
Кутубхонада китобхонларга хизмат қиладиган 36 минг квадрат метрли ёпиқ майдон билан бирга 51 минг квадрат метрли миллий боғ ҳам мавжуд. Рами нафақат кутубхона, балки кўплаб тадбирлар ўтказиш учун маданият маркази ҳамдир.
Кутубхона ҳафтанинг ҳар куни, 24 соат хизмат қилади. Ҳозирча 4200 ўринга мўлжалланган 2 миллион китоб фонди мавжуд. Кутубхона ичида «Отатурк ихтисослаштирилган кутубхонаси» ҳам 25 минг жилдли китоблар билан ўз соҳасидаги муҳим эҳтиёжни қондиради.



Маълумот ўрнида, Туркия Республикаси 100 йиллигини 100 та янги кутубхона билан кутиб олишни ўз олдига мақсад қилган. 2021 йилги статистика маълумотларига кўра мамлакатда 1 та миллий кутубхона, 1252 та давлат кутубхонаси, 612 та университет кутубхонаси ва 32 690 та расмий ва норасмий таълим муассасалари кутубхоналари мавжуд.
Asırlara bedel bir eser olmuş Rami Kütüphanesi… pic.twitter.com/KO7RkTNaME
— Ayşe Böhürler (@aysebohurler) January 13, 2023
Мавзуга оид
08:45 / 10.06.2026
Жаҳон шаҳарлари рейтинги: аҳоли учун энг кўп кутубхона қаерда?
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026