Иқтисодиёт | 20:04 / 20.01.2023
23135
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пиёз экспорти вақтинча чекланди

Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов жорий этилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги агротехнологиялар бош бошқармаси бошлиғи Зафар Ортиқов маълум қилди.

Ушбу қарор ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Бугунги кунда ҳудудларда жами 319 минг тонна пиёз маҳсулоти борлиги тасдиқланмоқда. Бу эса жойларда пиёз захираси мавжудлигини кўрсатмоқда.

Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, аҳоли истеъмол талаби доирасида мавжуд захирага қўшимча 26,5 минг тонна пиёз кераклигини кўрсатмоқда. Ушбу маҳсулотларни импорт қилиш бўйича хорижий давлатлардаги соҳавий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Бундан олдинроқ аномал совуқ об-ҳаво таъсири натижасида Тошкент шаҳридаги марказий деҳқон бозорларида пиёзнинг улгуржи нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 баробарга қимматлашгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид