Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳолванинг ортидан уй, машина олиб, бизнес бошладим» – машҳур «сочли ҳолва» пиширувчилар билан суҳбат
Бухоро вилоятида қиз-йигитларнинг фотиҳа ва никоҳ тўйлари сочли ҳолваларсиз ўтмайди. Шаклан қизларнинг узун сочига ўхшагани учун ҳам уни «сочли ҳолва» дейишади. Kun.uz мухбири ҳолвани тайёрловчиларнинг машҳур вакили Садировлар хонадонида бўлиб, қозонга сув солишдан тортиб ҳолва қадоқлашгача бўлган жараёнга гувоҳ бўлди.
Бухоро вилояти Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳининг шундоққина орқа томонида Қўрғон маҳалласи бор. У ерда халқ тилида «сочли ҳолва» деб аталадиган ҳолва пиширувчиларнинг бешинчи авлоди яшайди.
Сочли ҳолваларни пишириш анчагина жисмоний куч ва меҳнат талаб этади. Катта қозонларга сув, шакар солиш, ўчоқ бошида қизиган аралашманинг қиёмини кутиш, уни совитиш, иссиқ қиёмни олиб, ун ва ёғга солиб яна айлантириш, хуллас узоқ ва машаққатли иш.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ана шундай қийин жараёнларни бўйнига олиб ярим асрдан кўпроқ вақтдан бери ҳолва пишириб келаётганлар бор. Биз суҳбатлашган Одил Садиров машҳур ҳолвачилар авлодидан. У бу ишни қилишдан барака топаётгани ва болаларига ҳам ўргатганини айтади.
«Шу ишнинг орқасидан машина олдик, уй қурдик. Болаларимни катта қиляпмиз. Ҳозир уйимнинг тепа қисмидан туристлар учун меҳмонхона қилиш ҳаракатидаман», – дейди у.
Ҳолвапаз бизга ҳолва пиширишнинг энг биринчи босқичидан бошлаб то қадоқланишгача бўлган жараённи кўрсатиб берди. Видеода ҳолва пиширишнинг сир-асрорлари билан батафсил танишиб олиш мумкин.
Зуҳра Абдуҳалимова, журналист
Монтаж устаси – Нуриддин Нурсаидов.
Мавзуга оид
09:00 / 30.07.2025
Play Mobile СМС-хабарлари бизнес учун қулай ва самарали воситадир
08:39 / 30.07.2025
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси икки йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди
14:02 / 24.07.2025
Nescafé’дан илк қаҳва, банкрот бўлган Кia ва YandexMoney очилиши – 24 июл дунё бизнеси тарихида
08:32 / 23.07.2025