Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия банки Ўзбекистонда бизнесни молиялаштириш лойиҳасини амалга оширади
"Германия тараққиёт банки иштирокида — «Микро, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон ва Германия ўртасида тузилган молиявий ҳамкорлик келишувига асосан KfW банки томонидан Ўзбекистонда «Микро, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш» лойиҳасини молиялаштириш учун йиллик 2 фоизли ставкада, 10 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 30 йил муддатга кредит ажратиш бўйича қарз ва грант битимлари имзоланган;
б) Лойиҳанинг умумий қиймати 26,5 млн евро бўлиб, шундан:
23,5 млн евро KfW банкининг кредитини ташкил этади;
3,0 млн евро лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ консултация хизматлари учун KfW банки грантини ташкил этиши белгиланган;
в) лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил (2025—2030 йиллар) этиб белгиланган.
Белгиланишича:
- Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда амалга оширилади;
- Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги дастурни ўз вақтида амалга оширилиши, қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
- KfW банкининг қарз маблағлари лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотлари томонидан тақсимланган маблағлар миқдорида қайтарилади;
- лойиҳа доирасида иштирок этувчи молиявий ташкилотларга субсидиар қарз маблағлари Ўзбекистон валютасида тақдим этилади. Чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан курси ўзгариши натижасида юзага келадиган молиявий йўқотишлар Ўзбекистон республика бюджети ҳисобидан қопланади.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026