Бизнес-омбудсманнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Бизнес-омбудсман девонининг бюджетдан ташқари жамғармаси ташкил этилмоқда ва тегишли низом тасдиқланмоқда.
Жамғарма маблағлари: Бизнес-омбудсман девонининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш; ходимларни моддий рағбатлантириш, ўқув курсларида ўқитиш учун сарфланади.
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Бизнес-омбудсман томонидан қўлланилган жарималар суммаси ҳамда расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар асосида судлар томонидан қўлланилган жарима суммасининг 100 фоиз миқдори;
техник кўмаклашиш маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар.
Жамғармага раҳбарлик қилиш ва маблағларни сарфлаш масалалари жамғарма кенгаши томонидан амалга оширилади, Бизнес-омбудсман кенгаш раиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
07:53 / 06.08.2024
Аденауэр жамғармаси Россияда «номақбул» деб тан олинди
11:18 / 25.07.2024
Тадбиркорнинг мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилади
09:52 / 19.07.2024