Ўзбекистонда 2022 йилда 932 минг бола туғилди, 172 минг киши вафот этди – асосий кўрсаткичлар
Эркаклар ва аёллар нисбати, аҳоли зич яшаётган ҳудудлар, туғилган ўғил ва қиз чақалоқлар нисбати, ўлим ҳолатлари миқдори ва уларнинг сабаблари - Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий демографик кўрсаткичлари тақдим этилди.
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий демографик кўрсаткичларини тақдим қилди.
2023 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 024 900 кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 18,1 млн, аёллар сони 17,9 млн, шаҳар аҳолиси сони 18,3 млн, қишлоқ аҳолиси сони 17,7 млн кишини ташкил этди.
Доимий аҳолининг 31,7 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 56,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 11,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ўзбекистонда 1 квадрат километрга ўртача 80,2 киши тўғри келган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ортган. Ҳудудлар бўйича аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида ўртача 6597,5 киши, Андижон вилоятида 772,7 киши, Фарғона вилоятида 588,2 кишини ташкил этган бўлса, энг паст кўрсаткичлар Навоий вилояти 9,5 киши, Қорақалпоғистон Республикасида 11,9 кишини ташкил этган.
2022 йилда тирик туғилганлар сони 932,2 минг кишига тенг бўлган. Шундан ўғил болалар сони 482,4 минг, қиз болалар сони 449,8 минг, туғилганлар сони шаҳар жойларида 473,4 минг кишини, қишлоқ жойларида 458,8 минг кишини ташкил этди.
2022 йилдаги туғилишларнинг 97,8 фоизида 1 бола, 2,1 фоизида эгизак, 0,1 фоизида 3 ёки ундан кўпроқ бола дунёга келган.
Туғилиш даражасига кўра Ўзбекистон яқин ва узоқ қўшниларга нисбатан юқори кўрсаткичларни қайд этган – 1000 аҳолига нисбатан 26,2 коэффициент. Кейинги ўринларда Қозоғистон (23,5), Қирғизистон (22,4), Арманистон (12,4), Озарбойжон (11,2), Молдова (11,2), Россия (9,6) ва Украина (7,3).
2022 йилда вафот этганлар сони 172,1 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 95 минг, аёллар сони 77,1 минг, шаҳар жойларида 92 минг, қишлоқ жойларида 80,1 минг.
Ўлим ҳолатининг 55,5 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 9,6 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 8,0 фоизи ўсимталардан, 5,5 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,1 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,4 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан, 15,9 фоизи бошқа касалликлардан юз берган.
2022 йилда ёш гуруҳлари бўйича тақсимланганда 20 ёшгача вафот этганлар 20,0 фоизни, 20-59 ёшлар орасида 24,6 фоизни, 60 ва ундан катта ёшлиларда эса 55,4 фоизни ташкил этган.
Сўнгги 5 йил давомида қайд этилган вафот этганлар сони кўрсаткичи ойлар кесимида таҳлил этилганда, нисбатан кам вафот этганлар сони январ ва сентябр ойларида, энг кўп вафот этганлар сони эса июл-август ойларида қайд этилган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
19:17 / 03.11.2024