11:32 / 02.02.2023
27193
Реклама

Энди Uzum Market – мамлакатнинг барча ҳудудларида

Фото: Uzum Market

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яшовчи аҳоли буюртмаларни бир кун ичида олиш имконига эга бўлди: Uzum Marketʼнинг буюртмаларни бериш пунктлари ва курьер орқали етказиб бериш хизмати юртимизнинг 26 та шаҳрида ишламоқда. Фаолият географиясини кенгайтириш билан бир қаторда, маркетплейс тадбиркорлар учун платформа билан ишлашни ҳам соддалаштирди: энди маркетплейсда сотиш учун товарларни Uzum Market буюртмалар бериш пунктларига топшириш мумкин.

Бир неча ой ичида Uzum Market маркетплейси жами 60 та буюртмани бериш пунктларини ишга туширди, март охирига қадар компания ўзининг 100-пунктини очади – шу тариқа, тезда етказиб бериладиган 200 мингдан зиёд ноёб товарлардан иборат ассортиментдан мамлакатимизнинг барча ҳудудлари аҳолиси фойдалана оладиган бўлди. Йил охирига қадар компания маиший техника ва косметикадан то автотоварлар ва гаджетларгача бўлган товарлар ассортиментини 800 минг ноёб номгача кенгайтиришнигина эмас, балки сотувчилар учун сервисни янада қулай қилишни ҳам режалаштирган.

— Бугун мамлакатнинг турли чеккаларидан бир неча минг компания ва тадбиркорлар маркетплейсда ўз товарларини сотмоқдалар. Янги сервис туфайли товарни Тошкентга уларнинг ўзлари олиб келишларига зарурат қолмайди – мамлакатнинг 9 та шаҳридаги қабул қилиш пунктларидан энг яқинига келтириб берсалар, кифоя, - дейди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов. – Қолаверса, 31 мартга қадар бу хизмат мутлақо бепул тақдим этилади. Бизнинг вазифамиз – онлайн-бизнес ривожланишини максимал даражада соддалаштириш, маркетплейсда товарлар сотувини эса – сотувчиларимиз учун фойдали қилиш.

Ўз товарларини Uzum Market’да сота бошлаш учун тадбиркорлар платформада рўйхатдан ўтсалар (батафсил йўриқнома билан маркетплейс сайтида танишиш мумкин) ёки Телеграм орқали янги ҳамкорларни қўллаб-қувватлаш менежерига мурожаат қилсалар етарли. 

Реклама

Top