Ўзбекистон | 13:00
1411
3 дақиқада ўқилади

Xiaomi Uzum Market’да расмий дўконини ишга туширди

Xiaomi компанияси Ўзбекистондаги энг йирик электрон тижорат платформаларидан бири бўлган Uzum Market’да расмий дўконини очганини эълон қилди.

Фото: Uzum Market

Эндиликда фойдаланувчилар Xiaomi’нинг кенг турдаги оригинал (асл) маҳсулотларини тўғридан тўғри бренднинг маркетплейсдаги расмий дўкони орқали харид қилишлари мумкин. Каталогдан смартфонлар, планшетлар, тақиладиган қурилмалар, аудио маҳсулотлар, ақлли уй техникаси ҳамда Xiaomi экотизимига кирувчи бошқа қурилмалар ўрин олган.

Xiaomi’нинг Uzum Market’даги расмий дўкони орқали харид қилиш мижозларга маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини, ишлаб чиқарувчининг расмий кафолатини ҳамда Ўзбекистон ҳудудида сертификатланган сервис хизматидан фойдаланиш имкониятини кафолатлайди.

Расмий дўконнинг очилиши Xiaomi’нинг мамлакатдаги экотизимини ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлиб, бренд қурилмаларини Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб фойдаланувчилар учун янада қулайроқ ва оммабопроқ қилишга қаратилган. Uzum Market билан ҳамкорлик туфайли харидорлар буюртмаларни онлайн тарзда расмийлаштириб, уларни мамлакатнинг турли ҳудудларига етказиб бериш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Расмий дўкон очилиши муносабати билан Xiaomi харидорлар учун махсус таклифлар тайёрлади. 13 июлгача платформада бренднинг қатор оммабоп қурилмаларига 18 фоизгача чегирмалар, шунингдек, айрим моделларга эксклюзив таклифлар амал қилади.

Акция доирасидаги асосий таклифлар:

· POCO C71 4+128 — 1 449 000 сўм ўрнига 1 339 000 сўм;

· REDMI A5 4+128 — 1 499 000 сўм ўрнига 1 371 020 сўм;

· REDMI 15C 4+128 — 1 899 000 сўм ўрнига 1 749 000 сўм;

· POCO M8 5G 6+256 — 3 199 000 сўм ўрнига 2 939 020 сўм;

· REDMI Pad 2 4G 4+128 — 2 599 000 сўм ўрнига 2 499 000 сўм;

· Redmi Buds 8 Lite — 299 000 сўм ўрнига 269 000 сўм;

· Xiaomi Smart Band 10 Pro — 1 065 000 сўм ўрнига 965 000 сўм;

· Xiaomi Watch S5 46mm — 2 350 000 сўм ўрнига 2 125 000 сўм;

· Xiaomi 17T ва Xiaomi 17T Pro смартфонларини харид қилганингизда REDMI Headphones Neo қулоқчини совға сифатида қўлга киритинг.

Бундан ташқари, харидорлар Uzum’нинг молиявий хизматларидан, жумладан, Uzum Nasiya орқали техникани бўлиб бўлиб тўлаш имкониятидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Xiaomi Ўзбекистонда сервис инфратузилмасини ривожлантиришни ҳам давом эттирмоқда. Бренд қурилмалари эгалари ишлаб чиқарувчи стандартларига мувофиқ диагностика, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун ваколатли сервис марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Xiaomi’нинг Uzum Market’даги расмий дўкони фойдаланувчиларга оригинал техникани харид қилиш жараёнини янада қулай, хавфсиз ва манфаатли қилиш мақсадида ташкил этилган.

Xiaomi’нинг Uzum Market’даги расмий дўкони

Ўзбекистондаги Xiaomi расмий сервис марказлари

Instagram | Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мунира Тошниёзова
Тайёрлаган Мунира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид