Болтиқбўйи давлатлари ва Полша ХОҚни Россия ва Беларус бўйича танқид қилди
Литва, Латвия, Эстония ва Полша россиялик ва беларуслик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда нейтрал байроқ остида қатнашиш учун қайтишини номақбул деб ҳисоблайди.
Литва, Латвия, Эстония ва Полша ҳукуматларидаги спортни ривожлантиришга масъул вазирлар Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Россия ва Беларус спортчиларининг халқаро мусобақаларда нейтрал байроқ остида қатнашишига рухсат бериш ғоясини кескин қораладилар. 2 февраль, пайшанба куни бу борада вазирликларнинг қўшма баёноти эълон қилинди.
Аввалроқ, 25 январь куни ХОҚ баёнот бериб, ташкилотнинг украиналик спортчилар билан бирдамлиги ҳамда улар 2024 ва 2026 йилги Олимпиада ўйинларида қатнашишлари учун ҳамма нарсани қилиш ниятида эканликларини билдирган эди. Шу билан бирга, айни ҳужжатда спортчиларни фақат паспортлари асосида мусобақалардан четлаштиришга йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланган.
Шу муносабат билан ХОҚ россиялик ва беларуслик спортчиларга Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан сўнг улар тўхтатилган халқаро мусобақаларда иштирок этишга қайтишга рухсат беришни таклиф қилди. Шу билан бирга, иккита шарт илгари сурилди: спортчиларнинг нейтрал мақоми, яъни уларнинг Россия ёки Беларусга тегишли эканлигини кўрсатадиган давлат байроғи, мадҳияси ва бошқа атрибутларнинг йўқлиги. Иккинчи талаб - қатъий антидопинг назорати ва спортчи ХОҚнинг тинч миссиясини қўллаб-қувватлаши.
Бетарафлик ниқоби остида россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро мусобақаларга қайтаришга уринишлар Россия ва Беларуснинг сиёсий қарорлари ва у ерда кенг тарқалган ташвиқотни қонунийлаштиради, дейилади Болтиқбўйи ва Полша спорт вазирлари баёнотида. Уларнинг фикрига кўра, бу ҳолда спорт Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигидан эътиборни чалғитиш учун ишлатилади.
Бундан ташқари, россиялик ва беларуслик спортчиларнинг халқаро мусобақаларга қўйилиши, хусусан, Россия ёки Беларусдан бўлган рақиблар билан беллашиши ёки уларнинг мухлислари билан тўқнаш келиши керак бўлса, украиналик спортчиларни қийин аҳволга солиб қўяди, дейди муаллифлар.
Мавзуга оид
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024
«Мен ва Путин» - Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
16:51 / 09.12.2024