Ўзбекистон | 16:17 / 04.02.2023
46638
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 17 даражагача кўтарилади

Фото: KUN.UZ

Синоптиклар ҳафта бошига - 6-8 феврал кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 6-7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 февралда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ; 7-8 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 6-7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 7-8 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 6-7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 7-8 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 6-7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 7-8 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 7-8 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 6 февралда ва 8 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид