Грузия суди Саакашвилини соғлиғи сабаб озод қилишдан бош тортди
Энди унга нисбатан очилган жиноий иш бўйича суд маҳкамаси давом эттирилади.
Тбилиси шаҳар суди Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини соғлиғи сабабли озод этишни рад қилди.
«Адвокат Шалва Хачапуридзенинг Михаил Саакашвилини жазони ижро этишдан озод қилиш ёки жазо муддатини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилмасин», деди судья Гиоргий Аревадзе маҳкама якунида.
6 феврал куни Украина Олий Радаси Грузия ҳукуматига, Европарламент, Европа Иттифоқи Кенгаши, Еврокомиссия, ПАСE ва Европа Иттифоқи мамлакатлари парламентларига Михаил Саакашвилини зудлик билан чет элда даволаниш учун жўнатиш талаби билан мурожаат қабул қилган эди. Саакашвилида Украина фуқаролиги ҳам бор.
Михаил Саакашвили 2021 йил октябр ойида Грузияга қайтганидан сўнг ҳибсга олинган эди. Унга нисбатан бир неча жиноий иш қўзғатилган. Саакашвили ўзининг ҳибсга олинишини «сиёсийлашган тадбир» деб атади ва очлик эълон қилди. Кейинчалик, очликни тўхтатди. Вақт ўтгач, собиқ президентнинг соғлиғи жиддий ёмонлашди. 2022 йил май ойида у қамоқдан Тбилисидаги нуфузли клиникага ўтказилган эди.
Мавзуга оид
00:11
Зеленский: Трампнинг жамоаси билан уруш тезроқ тугайди
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024
Россия колоннаси Купянскка ёриб кирган, аммо Украина уни яксон қилганини айтмоқда. Нималар маълум?
10:11 / 15.11.2024