Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади - ТИВ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Туркияда рўй берган зилзила тўғрисида расмий ахборот билан чиқди.
«Туркиянинг бир қанча ҳудудларида кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади ахборотда.
Қайд этилишича, 2023 йил 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган.
Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Анқарадаги элчихонаси (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ва/ёки Истанбулдаги бош консулхонасига (тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39) мурожаат қилишлари мумкин.
6 февраль куни Туркия жануби-шарқида ва Сурия шимолида юз берган кучли зилзила оқибатида камида 170 киши ҳалок бўлди.
Туркиядаги табиий офат қурбонлари сони камида 76 кишини ташкил этди, камида 440 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги.
Сурияда камида 99 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Дамашқ давлат телевидениеси Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026