Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги зилзила: Ўзбекистон дипломатлари ТИВ ҳузуридаги тезкор штаб билан доимий алоқада бўлиб турибди
Бугун эрталаб Туркия жанубида содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида мамлакатнинг Диёрбакир, Малатя, Қаҳрамонмараш, Хатай, Килис ва бошқа провинцияларига жиддий зарар етган, деб хабар бермоқда «Дунё».
Айни дақиқаларда 500 га яқин киши ҳалок бўлгани маълум қилинган. Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Сурияда ҳам шунга ўхшаш вазият кузатилди. Ҳалаб, Хама ва Идлибда кўплаб бинолар вайрон бўлган ва қурбонлар бор.
Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясининг Пазаржик туманида содир бўлган зилзиладан сўнг маҳаллий вақт билан соат 06:30 ҳолатига кўра жами 42 марта ер силкиниши қайд этилган бўлиб, уларнинг энг кучлиси 6,6 баллни ташкил қилган.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатия ваколатхоналари ходимларининг маълум қилишича, Анқарадаги элчихона ва Истанбулдаги Бош консулхона Туркия ҳукумати, жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ташкил этилган тезкор штаб билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Қуйида AFADнинг (Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларда бошқарув) Туркия шаҳарлари бўйича телефон рақамлари келтирилмоқда:
- AFAD Диярбакир: 0412 326 1156
- AFAD Ҳатай: 0326 112 0000
- AFAD Марас: 0344 221 4991
- AFAD Антеп: 0342 428 1118
- AFAD Адана: 0322 227 2854
- AFAD Адияман: 0416 216 1231
- AFAD Урфа: 0414 313 7290
- AFAD Малатя: 0422 212 8432
- AFAD Мардин: 0482 212 3740
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026