Ўзбекистон | 23:28 / 07.02.2023
10120
2 дақиқада ўқилади

8-9 феврал кунлари Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилади

Шунингдек, тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи юзага келади.

Фото: KUN.UZ

2023 йил 8-9 феврал кунлари А-373 «Тошкент – Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик бўлиши, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача қисқариши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Шунингдек, 8-13 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
  • Наманган вилояти: Поп туманида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид