Жаҳон | 13:41 / 09.02.2023
22507
2 дақиқада ўқилади

Байден: Путин Украинани қўлдан чиқариб бўлган

Владимир Путин «Украинани аллақачон қўлдан чиқариб бўлди», деб маълум қилди АҚШ президенти Жо Байден PBS телеканалининг NewsHour дастурига берган интервьюсида. 

Фото: NYT

«У Украинага бостириб кирса, биринчидан, ҳар бир русийзабон уни хушмуомалалик билан кутиб олади ва: «Келинг», дейди, деб ўйлади. Иккинчидан, у НАТО парчаланади, НАТО қандайдир ҳаракат қилишдан қўрқиб ҳеч нарса қилмайди, деб ўйлади. Пастга тушинг - буларнинг ҳеч бири содир бўлмади», дея аниқлик киритди Байден. 

НАТО давлатлари Украинани қўллаб-қувватлашни мувофиқлаштирмоқда, аммо Путин ҳали ҳам бундай эмас деб ҳисоблаяпти, дея таъкидлаб ўтди Оқ уй раҳбари. 

Шу билан бирга, у Қўшма Штатлар томонидан Украинага ваъда қилинган ёрдам муддатсиз бўлишини тасдиқлади.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Конгресснинг икки палатаси қаршисида «Мамлакатдаги ҳолат тўғрисида» ҳар йилги мурожаат билан чиқиш қилиб, ўз ютуқлари қаторида Украинани Россиянинг тажовузига қарши туришда қўллаб-қувватловчи халқаро коалиция тузганини ҳам санаб ўтганди.

Ўз чиқиши давомида Байден бирор марта Россия сўзини тилга олмаган, шу билан бирга «Путин уруши», «Путиннинг босқини» ва «Путиннинг тажовузи» ибораларини қўллаган. Байден Россия президенти фамилиясини тўрт бор ишлатган. Россиянинг РИА Новости агентлиги эътибор қаратишича, Байден ўтган йилги чиқишида Путинни 30 бор тилга олиб ўтганди.

Мавзуга оид