Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда уч эгизак туғилди
Маматқуловлар оиласида уч нафар ўғил дунёга келди.
Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Янги авлод маҳалласида истиқомат қилувчи Иродахон ва Аббосжон Маматқуловлар оиласида уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Гулистон шаҳри тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида туғилган гўдакларнинг учаласи ҳам ўғил. Каттасининг вазни 2,63 кг, ўртанчасиники 2,87 кг ва кичигининг вазни 2,7 кг.
«Чақалоқларнинг ҳам, онанинг ҳам саломатлиги яхши. Улар туғуруқ бўлими акушер-гинекологлари назоратида», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
11:24 / 30.06.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 89,4 фоизини ўзбеклар ташкил этади
11:04 / 30.06.2026