Ўзбекистон | 11:04
1230
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик

2026 йил бошида ўтказилган аҳолини рўйхатга олишда Ўзбекитсонда 1 йилдан ортиқ муддат яшаётган 56 860 нафар хориж фуқароси қамраб олинди. Шундан 13 312 нафари ёки 23 фоизи – ҳиндистонликлар; 10 826 нафар ёки 19 фоизи – россияликлардир.

Тошкент тиббиёт академиясининг хорижлик талабалари / Фото: Олий таълим, фан ва ииновациялар вазирлиги

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида 1 йилдан ортиқ муддат истиқомат қилаётган 56 860 нафар хорижий фуқаро рўйхатга олинган.

Шундан 19 300 нафари Тошкент шаҳрида истиқомат қилмоқда.

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик.

Рўйхатга олинган хорижий фуқаролар давлатлар кесимида:

  • Ҳиндистон — 13 312 нафар;

  • Россия Федерацияси — 10 826 нафар;

  • Қозоғистон — 9 425 нафар;

  • Тожикистон — 5 722 нафар;

  • Туркманистон — 5 347 нафар;

  • Қирғизистон — 4 397 нафар;

  • Покистон — 1 433 нафар;

  • Хитой — 1 031 нафар;

  • Туркия — 811 нафар;

  • Корея Республикаси — 691 нафар;

  • Бошқа давлатлар — 3 865 нафар.

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп Ҳиндистондан – 17 241 киши ўқиш мақсадида келган.

2026 йил январ-май ойларида Ўзбекистонга Ҳиндистондан 20 807 нафар сайёҳ келган.

2026 йил 1 июн ҳолатига, Ўзбекистонда Ҳиндистон капитали иштирокидаги 413 та корхона фаолият юритмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид