Тошкент вилоятида айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди
Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳрига олиб борувчи бир қанча автобус ва микроавтобус йўналишларига ўзгартириш киритилди.
Тошкент вилояти транспорт бошқармаси хабарига кўра, қуйидаги автобус йўналишлари «Food City» савдо мажмуаси автошоҳбекатигача узайтирилди:
- VH 344 «Оққўрғон АШБ – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- VH 376 «Янгибозор АШБ – Қўйлиқ кийим бозори»;
- VH 391 «Бўка деҳқон бозори – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- VH 426 «Нурафшон АШБ – Ўртасарой қўрғони – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- VH 428 «Пискент АШБ – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- VH 444 «Тошовул қишлоғи – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- VH 606 «Дўстобод АШБ – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- VH 500 «Ғишткўприк чегара блок пости – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- VH 591 «Нурафшон АШБ – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- VH 204 «Дўстобод АШБ – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- VH 251 «Бекобод АШБ – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- VH 326 «Олмалиқ АШБ – Чилонзор буюм бозори»;
Йўналишли такси (микроавтобуслар):
- 220 «Янгийўл деҳқон бозори – Вилоят шифохонаси»;
- 265 «Қизилтоғ қ. – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- 276 «Чирчиқ АШБ – Чирчиқ давлат Педагогика институти – Қўйлиқ кийим бозори»;
- 326 «Олмалиқ АШБ – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- 365 «Назаровул – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- 367 «Янгибозор АШБ – Қўйлиқ кийим бозори»;
- 369 «Ҳасанбой қишлоғи – Вилоят Марказий шифохонаси»;
- 371 «Жумабозор қўрғони – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- 391 «Бўка деҳқон бозори – Қўйлик деҳқон бозори»;
- 396 «Оҳангарон деҳқон бозори – Қўйлиқ кийим бозори»;
- 422 «Янгиҳаёт қўрғони – Нурафшон АШБ – Қўйлиқ деҳқон бозори»;
- 527 «Чирчиқ АШБ – Қўйлиқ кийим бозори»;
- 246 «Янгиобод қўрғони – Қўйлиқ кийим бозори».
Ушбу йўналишлардаги транспорт энди «Food City» савдо мажмуаси автошоҳбекати орқали ҳаракатланади. Ўзгаришлар Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги тирбандликларнинг олдини олиш ва Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўл ўтказгич қурилиши ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги билан боғлиқ эканлиги маълум қилинди.
Мавзуга оид
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
19:32 / 30.10.2024
Фарғонада жамоат транспорти йўл ҳақи оширилди
14:14 / 24.10.2024
Пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилди
15:35 / 21.10.2024