Битирувчилари иш тополмаган нодавлат олий таълим муассасалари фаолияти тугатилиши мумкин
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бу ҳақда барча ОТМ раҳбарларини огоҳлантирган.
Ўзбекистонда ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган ОТМ сифатсиз таълим бераётган муассаса деб топилиши мумкин. Бундай олий таълим муассасаларининг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ОТМ ректор ва масъул проректорларини огоҳлантирган.
Олий таълим муассасалари раҳбарлари билан онлайн форматда кенгайтирилган йиғилиш ўтказган вазир бундан буён олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаган. Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда ОТМдаги иқтидорли талабалар рўйхатини тузиш ва улар билан алоҳида ишлаш механизмини йўлга қўйиш масаласида таклифлар берилган.
Йиғилишда олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, ходимлари ўртасида маънавий-маърифий ишларни кенгайтириш, бунинг учун ректорларга ўз ходимларининг фарзандлари билан мактуб орқали ёзишмаларни йўлга қўйиши тавсия этилган. Вазир ректор ходимининг оиласидаги муҳитни ўрганиш орқали жамоадаги муҳитни яхшилаши бўйича шахсий тажрибаси билан ўртоқлашган.
Аввалроқ ОТМ жойлашувининг Тошкентдаги тирбандликка таъсири ўрганилган, талабаларнинг ўқиш соатларидаги қатнови йўллардаги ўта тирбандлик ҳолатини 33 фоизга кўпайтириши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:09 / 04.04.2024
Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
11:55 / 04.04.2024
Олий таълим вазирининг икки ўринбосари лавозимини тарк этди
14:37 / 07.03.2024
“Ёпилаётган нодавлат ОТМ талабалари ўқишини кўчириш бўйича махсус комиссия қарорини кутяпмиз” – Вазирлик
15:04 / 21.02.2024