Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йил ОТМни битирганларининг ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди
Энг юқори ўртача иш ҳақи бизнес ва бошқарув йўналиши битирувчиларида — 8,5 млн сўм. Кейинги энг яхши кўрсаткичлар ҳуқуқ (7,3 млн сўм) ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари (6,8 млн сўм) йўналишларида қайд этилган.
2025 йилда олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги хабар берди.
Битирувчилар сифати индекси доирасида 114 та олий таълим ташкилотининг 242,6 минг нафар битирувчиси бўйича амалга оширилган дастлабки моделлаш натижаларига кўра:
-
Бандлик даражаси – 75 фоиз;
-
Ўртача ойлик иш ҳақи – 5,1 млн сўм;
-
Ўртача ишга жойлашиш муддати – 2 ой 1 кун.
Битирувчиларнинг 60,1 фоиз қисми дастлабки 4 ой давомида барқарор иш билан таъминланган.

Энг юқори ўртача иш ҳақи бизнес ва бошқарув йўналиши битирувчиларида — 8,5 млн сўм. Кейинги энг яхши кўрсаткичлар ҳуқуқ (7,3 млн сўм) ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари (6,8 млн сўм) йўналишларида қайд этилган.
Битирувчилар сифати индекси бўйича эса математика ва статистика (69,6 балл), таълим (66,7 балл) ҳамда бизнес ва бошқарув (63,9 балл) йўналишлари етакчилик қилган.
Индекс натижаларига кўра, энг яхши натижа кўрсатган 20 та ОТМ карера маркази 500 млн сўмдан рағбатлантирилади. Якуний натижалар 12 ойлик маълумотлар асосида август ойида эълон қилинади.
Мавзуга оид
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
15:27 / 20.05.2026
Солиқчиларга тўланадиган устамалар оширилди
21:12 / 03.04.2026