ОТМда контракт тўлаш муддати 15 мартгача узайтирилди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берди.
«Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланди», дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, қарор билан 2023 йил 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.
Январ ойи бошида вазирлик тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
20:25 / 23.08.2024
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрда бошланади
15:45 / 19.08.2024
Янги ўқув йилида қанча абитуриент талабаликка тавсия этилгани маълум қилинди
10:56 / 18.08.2024
1-курсга кирганлар ётоқхона учун ариза бера олмаётгани сабаби маълум қилинди
19:22 / 17.08.2024