АҚШ Киев учун 522 миллион долларлик ўқ-дориларга буюртма берди
Украина учун артиллерия снарядларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома Northrop Grumman Systems ва Global Military Products мудофаа концерни томонидан қабул қилинди. Биринчи етказиб бериш март ойида амалга оширилиши керак.
АҚШ ҳукумати Украина армияси учун 522 миллион доллар (486 миллион евро) миқдорида артиллерия ўқ-дориларини ишлаб чиқаришга буюртма берди, деб хабар қилди сешанба, 14 февраль куни АҚШ Қуролли кучлари матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ушбу буюртма иккита мудофаа концернига топширилган: Northrop Grumman Systems ва Global Military Products. Ушбу шартнома бўйича ишлаб чиқарилган ўқ-дориларнинг биринчи партияси март ойида етказиб берилиши керак.
Аввалроқ, 13 февраль куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина армияси ҳозирда Ғарбда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган ўқ-дориларни сезиларли даражада кўпроқ ишлатаётганини маълум қилганди. «Украина армиясида ўқ-дориларни ишлатишнинг ҳозирги даражаси бизнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларимиздан бир неча баравар юқори. Бу бизнинг мудофаа саноатимизга босим ўтказмоқда. Шунинг учун ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ишлаб чиқариш қувватига сармоя киритиш керак», - деди у.
Мюнхендаги Бундесвер университетининг хавфсизлик бўйича эксперти Франк Зауэр ҳам DW нашрига берган интервьюсида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва жанговар танклар каби муҳокама қилинадиган мавзулар олдидан Украинада ўқ-дорилар етишмаслигини «ҳозирги асосий муаммо» деб билишини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024