Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва иттифоқчилар 24 февралга «катта санкциялар пакети»ни тайёрламоқда
АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларининг бир йиллиги муносабати билан Москвага қарши йирик санкциялар пакетини жорий қилади, деб хабар берди АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд.
Виктория Нуланд / Фото: AP
«24 февралга яқинроқ сиз АҚШ ва G7’даги барча ҳамкорларимиз томонидан жорий этиладиган катта янги санкциялар пакетини кўрасиз», деди Нуланд журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, бу санкциялар аввалги чекловларни, хусусан, Россия мудофаа саноатига технологиялар етказиб беришни «чуқурлаштиради ва кенгайтиради».
Ғарб давлатлари Украинага қарши урушда қатнашган ёки уни қўллаб-қувватлаган шахсларга ҳам шахсий санкциялар тайёрламоқда.
Россия Федерациясига аллақачон киритилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган давлатлар ҳам чекловларга дуч келиши мумкин.
Бундан ташқари, Россия банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
23:29 / 04.02.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилса, нима бўлади?
23:24 / 04.02.2026
Трампга суиқасд қилишда айбланган шахс умрбод қамоқ жазосини олди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
21:14 / 04.02.2026