Жаҳон | 23:14 / 17.02.2023
28804
1 дақиқада ўқилади

Туркиялик эркак зилзиладан 11 кун ўтиб, вайроналар остидан қутқарилди

У 278 соат вақт вайроналар остида ётди. 

Фото: Anadolu Agency

45 ёшли Ҳоқон Ёсинўғли Ҳатай вилоятида қулаган бино вайроналари остидан олиб чиқилди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди. 

У зилзила содир бўлганидан кейин 278 соат ёки 11 кундан ортиқ вайрона остида қолиб кетган эди. Қидирув-қутқарув гуруҳи вайрон бўлган уй остида тирик одам борлигини аниқлади ва вайроналарни тозалаб, уни қутқаришди. 

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. 

6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқида магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. 17 феврал кунига зилзила қурбонлари сони 38 мингдан ошди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид