Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияга босимни ошириш ниятида
Янги чоралар Москванинг мавжуд чекловларни четлаб ўтишга уринишларига қарши қаратилган бўлади.
Уолли Адейемо / Фото: Reuters
Ғарб санкциялари жорий этилганидан бир йил ўтиб, Россия иқтисодий жиҳатдан G20 давлатига эмас, балки Эронга кўпроқ ўхшаб кетяпти, деди АҚШ молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Москва Украинага ноқонуний бостириб киришини тўхтатмагунча, Россия иқтисодиётини заифлаштириш устида ишлашни давом эттиради ва санкцияларни четлаб ўтиш имкониятини тўхтатиш чораларини кўради, дея расмийнинг сўзларини келтиради Американинг CNN телеканали.
Амалдаги чекловларнинг самарадорлиги белгилари ҳақида гапирар экан, Адейемо Россия бюджети тақчиллиги ва саноат ишлаб чиқаришининг пасайишига ишора қилди. "Ўтган йили Россияда прогноз қилинган бюджет профицити ўрнига 47 миллиард долларлик камомад юзага келди. Бу мамлакат постсовет даврида дуч келган иккинчи йирик камомаддир. Россияда саноат ишлаб чиқариши кетма-кет тўққиз ой давомида пасайиб бормоқда ва биз Кремль саноат базаларини янада йўқ қилиш учун кейинги ҳаракатларни режалаштирмоқдамиз", деди у.
Молия вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, Москва санкцияларни четлаб ўтиш йўлларини фаол изламоқда, бу уларнинг самарадорлигини тасдиқлайди ва чекловларни четлаб ўтишга уринишларга қарши янги чоралар жорий этилади.
Аввалроқ Ғарб давлатлари Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганининг бир йиллиги муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар эълон қилган эди.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
09:34 / 09.02.2026
АҚШ Мудофаа вазирлиги Ҳарвард билан илмий ҳамкорликни тўхтатмоқда
22:13 / 08.02.2026
АҚШ Яқин Шарққа ҳарбий юклар ташиш суръатини оширмоқда
13:30 / 07.02.2026