Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойида ўзбекистонликлар қайси саналарда дам олади?
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларга март ойида 2 кунлик қўшимча дам олиш куни берилади. 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса бу кунлари дам олиш эвазига шанба кунлари ишга чиқади.
Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан:
- беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари);
- олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади:
- 11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига;
- 25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига.
Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.
Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 23 март, пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади.
Маълумот учун, 8 март (чоршанба) — Хотин-қизлар куни ҳам Меҳнат кодексининг 131-моддасига асосан дам олиш (ишланмайдиган) куни ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:40 / 16.05.2026
Ҳайит муносабати билан кетма-кет 5 кун дам бўлади
21:17 / 07.05.2026
11 май куни умумтаълим мактаб юқори синфларида дарс ўтилади – вазирлик
09:46 / 21.02.2026
2026 йилда айрим байрамлар дам олиш кунларига тўғри келади: ходимлар неча кун дам олади?
11:20 / 05.12.2025