Шимолий Корея яна иккита баллистик ракета учирди
Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Е Чжоннинг айтишича, бу АҚШ ҳаракатларига жавоб, у Тинч океанини «ўқ отиш майдончаси»га айлантириш билан таҳдид қилган.
Шимолий Корея 20 февраль, душанба куни Япон денгизи томон иккита қисқа масофали баллистик ракета учирди. Буни Жанубий Корея ва Япония мудофаа вазирликлари тасдиқлади. Япония ҳарбийларининг маълумотларига кўра, ракеталар тахминан 100 ва 50 км максимал баландликка кўтарилган ва нейтрал сувларга тушишдан олдин тахминан 350-400 км масофани босиб ўтган.
Бу Пхенян шанба куни қитъалараро баллистик ракета учирилиши бўйича «тезкор» машқларни эълон қилганидан кейин 48 соатдан камроқ вақт ўтгач содир бўлди. Улар, Шимолий Кореянинг баёнотига кўра, «ҳалокатли ядровий қарши ҳужумни» бошлаш қобилиятини намойиш қилган.
Шанба куни учирилган ракета қарийб минг километр масофани босиб ўтиб, Япониянинг махсус иқтисодий зонасига қулади. Шу билан бирга, унинг учирилиши АҚШ, Жанубий Корея ва Япониянинг қўшма ҳарбий машғулотлари бошланишидан бир неча кун олдин амалга оширилди. Токиода КХДРнинг хатти-ҳаракатлари «мутлақо кечириб бўлмайдиган» деб аталиб, Вашингтон ва Сеул билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга ваъда берилди ҳамда 19 февраль, якшанба куни стратегик бомбардимончи ва қирувчи самолётлар иштирокида қўшма машғулотлар ўтказилди.
Шимолий Корея матбуоти душанба куни эрталаб КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Е Чжоннинг баёнотини тарқатди. Унда айтилишича, Пхенян 20 февраль куни АҚШнинг ҳаракатларига жавобан ракеталарни отган ва Тинч океанини «отишма майдончасига» айлантириш билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024