Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
Ракета 9-25 Мах тезликни ривожлантириш имкониятига эга. Қайд этилишича, бундай хусусиятлар унга мавжуд ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимларини енгиб ўтиш имконини беради.
Туркия Миллий мудофаа вазирлиги Истанбулда бўлиб ўтаётган SAHA-2026 халқаро мудофаа, авиация ва космик саноат кўргазмасида «Yildirimhan» қитъалараро ракетасини тақдим этди.
Anadolu Agency хабарига кўра, ракета вазирлик илмий-тадқиқот маркази томонидан яратилган ва мудофаа маҳсулотларининг янги намуналари тақдимоти доирасида намойиш этилган.
Тадбирда миллий мудофаа вазири Яшар Гулер иштирок этди. У ўз нутқида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар мамлакат ва унинг қаҳрамон армиясига омад ва муваффақият олиб келишига умид билдирди.

Тақдимотдан сўнг вазир бошқа ҳарбий ишланмалар қаторида «Yildirimhan» қитъалараро баллистик ракетаси намойиш этилган экспозицияни очди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, ракета 9-25 Мах тезликни ривожлантириш имкониятига эга. Қайд этилишича, бундай хусусиятлар унга мавжуд ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимларини енгиб ўтиш имконини беради.
Ракета азот тетраоксиди асосидаги суюқ ёқилғидан фойдаланади ва тўртта ракета двигатели билан жиҳозланган. Маълум қилинишича, у тахминан 3000 кг оғирликдаги жанговар каллакни кўтара олади.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026