АҚШ Хитойни Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга уринмаслик ҳақида огоҳлантирди
Россиянинг саноат базаси санкциялар ва экспорт назорати туфайли емирилмоқда, деди молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо Вашингтондаги Ташқи алоқалар кенгашида чиқишида.
Хитой компанияларининг Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга бўлган эҳтимолий уринишлари АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан «самарали жавоб» билан якунланади. Бундай огоҳлантиришни 21 февраль, сешанба куни АҚШ молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо Вашингтондаги Ташқи алоқалар кенгашида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Бошқа нарсалар қаторида, АҚШ Молия вазирлиги раҳбари ўринбосари Қўшма Штатлар Россия таъминот занжирларини, шу жумладан Эрон дронларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган тармоқларни кузатиб бораётганини таъкидлади.
Вашингтон «Россиянинг саноат базаси санкциялар ва экспорт назорати туфайли емирилаётгани аломатларини кўрмоқда», дея қўшимча қилди у жорий санкцияларнинг самарадорлигини баҳолар экан. Шу билан бирга, америкалик расмий Вашингтон ва унинг иттифоқчилари тез орада Россия Федерациясига нисбатан янги чекловлар жорий этилишини эълон қилишига ваъда берди.
«АҚШ стратегияси Россияни Украинада содир этган ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортишдан иборат», деб тушунтирди молия вазири ўринбосари.
Аввалроқ, ушбу нутқдан олдинги брифингда ҳам Адейемо худди шундай баёнот билан чиқди. «АҚШ расмийлари Хитой компаниялари ёки молиявий институтларига тўғридан тўғри мурожаат қилади ва агар улар Россияга моддий ёрдам кўрсатса, биз санкциялар қўллашга тайёрлигимизни билдиради», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди Bloomberg.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024