Ўзбекистон | 10:05 / 23.02.2023
10934
3 дақиқада ўқилади

24 феврал куни айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 24 феврал, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража, кундузи +16...+18 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид