Тошкентда тамаки чекиш динга зид эканини фуқароларга уқтирган йигит жаримага тортилди
У суд томонидан 6 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
2023 йил феврал ойида ижтимоий тармоқларда номаълум шахс Тошкент шаҳри жамоат жойида фуқароларга тамаки чекиш билан боғлиқ диний ёндашувлар ва тушунчаларни уқтираётгани акс этган видеоёзув тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ушбу шахс 1999 йилда туғилган А.Х. экани аниқланиб, профилактик суҳбат ўтказилган.
«Ўтказилган суҳбат давомида фуқаро видеороликдаги шахсларни танимаслигини, уларга тамаки чекишга нисбатан муносабатини ўз ташаббусига кўра шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда билдирганлигини маълум қилди», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, А.Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-2-моддасига (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари (6 млн сўм) миқдорида жаримага тортилган.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумот беришича, Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 25-моддасига асосан, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик, шунингдек 27-моддасига биноан шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, Конституциянинг 31-моддасида ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқи белгилаб қўйилган.
Шунингдек, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024