Жаҳон | 18:53 / 23.02.2023
16001
1 дақиқада ўқилади

Хорижликлар етим қолган турк болаларини асраб олиши мумкинми? - Туркия элчиси жавоб берди

Дипломатнинг айтишича, айни пайтда Туркияда 1858 бола зилзила оқибатида етим қолган.

Фото: AP

Туркияда зилзила оқибатида етим қолган болаларни хорижликлар асраб олиши мумкинми? Бу саволга Туркиянинг Қозоғистондаги элчиси Уфуқ Экижи жавоб берди.

Дипломатнинг айтишича, айни пайтда Туркияда 1858 етим бола ҳомийлик остида. Улардан 200 нафарининг шахси ва ҳужжатлари ҳали аниқланмаган.

«Зилзила оқибатида етим қолган болалар ҳозир давлат назоратида. Ҳозирда ушбу болаларнинг шахсини аниқлаш ва ҳужжатларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Уларга психологик ёрдам берилади. Бу болалар хорижликларга асраб олиш учун берилмайди. Улар Туркиядаги қариндошларининг оилаларига жойлаштирилади», деб Уфуқ Экижи сўзларини келтирди Kazinform.

Мавзуга оид