Молдова МДҲ доирасидаги ўнлаб битимлардан чиқиб кетяпти
Молдова иштирок этган МДҲнинг 330 та келишувидан кўпчилиги қайта кўриб чиқилиши керак, ишламайди, қўлланилмайди ёки Кишинёв манфаатларига зид келади, деди ташқи ишлар вазири Нику Попеску.
Молдова ҳукумати МДҲ доирасидаги бир неча ўнлаб келишувларни денонсация қилиш жараёни бошланганини эълон қилди. Республика МДҲнинг 330 га яқин келишувлари иштирокчиси бўлиб, уларнинг кўпчилиги қайта кўриб чиқилиши керак, деди 23 февраль, пайшанба куни телевидениеда ташқи ва Европа интеграцияси вазири Нику Попеску. "Шундай келишувлар борки, улар ё бизга тўғри келмайди, ё энди ишламаяпти, ё қўлланилмайди, ёки Молдова манфаати учун эмас", деди у.
Попеску Кишинёвнинг мақсади Евроиттифоққа қўшилиш ва "барча ташқи сиёсат мақсадлари ва халқаро ташкилотлардаги иштироки Европа интеграциясига бўйсундирилиши"ни таъкидлади.
"Шундан келиб чиқиб, бизнинг мақсадларимизга тўғри келмайдиган МДҲ келишувларидан чиқиш давом этади. Республиканинг МДҲда бўлиши даврида имзоланган кўплаб шартномалар зарурлиги таҳлил қилинмоқда. Бу рўйхат эълон қилинади", — деди у. Попескунинг сўзларига кўра, Молдова 20 га яқин келишувдан фақат Ички ишлар вазирлиги орқали чиқади.
Молдова ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Кишинёв Россиянинг мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларини чеклаш учун жуда кенг доирада ҳаракат қилмоқда.
Мавзуга оид
00:09 / 13.11.2024
Молдова ҳудудидан яна бир дрон топилди
23:38 / 10.11.2024
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
21:13 / 05.11.2024