Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда яна зилзила: Малатя вилоятида уйлар қулади, жабрланганлар бор
340 минг аҳоли яшайдиган Яшилюрт шаҳрида ер силкиниши содир бўлди.
Туркиянинг Малатя вилоятидаги Яшилюрт шаҳрида 27 феврал куни 5,6 магнитудали зилзила юз берди. Ер силкиниши оқибатида қурбонлар, жароҳатланганлар ва вайронгарчиликлар бор.
Туркия Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари Юнус Сезер сўзларига кўра, 1 киши ҳалок бўлди, 110 киши жароҳатланди. Шунингдек, вайроналар остидан 32 одам қутқарилди.
«32 киши вайроналар остидан қутқариб олинди. Икки бино вайроналари устида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда», деди у.
2023 йил 6 февралида Туркияда 7,7 ва 7,6 магнитудали кучли зилзилалар қайд этилган эди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бу зилзила Европа минтақасида сўнгги асрдаги энг даҳшатли табиий офат бўлди. Зилзила 44 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, 160 мингдан ортиқ бино вайрон бўлди.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026