Сербия ва Косово муносабатларни нормаллаштириш режасига рози бўлди
Икки давлат етакчилари муносабатларни нормаллаштириш бўйича Европа Иттифоқи томонидан таклиф қилинган келишувни амалга оширишни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Сербия ва Косово етакчилари Европа Иттифоқи томонидан таклиф этилган «Нормаллаштиришга йўл» келишувини қўллаб-қувватлади, бироқ уни қабул қилиш ва амалга ошириш бўйича барча тафсилотларни келишиш учун март ойида қўшимча музокаралар ўтказиш талаб этилади, деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел.
«Мен Сербия ва Косово раҳбарлари масъулиятли ёндашув ва ечим топишга тайёр эканликларини хабар қилишдан мамнунман», деди Боррел ва томонлар ҳозиргача фақат «келишувни амалга оширишни бошлашга тайёрлигини билдирганликларини» таъкидлади, аммо кейинги музокаралар учун «кўпроқ иш керак». Унинг сўзларига кўра, ҳар икки томон кескинликка олиб келадиган ва келишувни тузишга хавф туғдирадиган бир томонлама чоралар кўрмасликка ваъда берган.
Косово бош вазири Альбин Курти музокаралардан сўнг келишувни 27 февралдаёқ имзолашга тайёрлигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters. Сербия президенти Александр Вучич бу ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва қўшимча маслаҳатлашувлар зарурлигини айтди. «Бу узоқ, машаққатли ва зерикарли жараён», — дея қўшимча қилди у. «Биз қандайдир муросага келишиб оламиз деб умид қилгандим, аммо жаноб Курти бунга тайёр эмас эди», — дея Вучич сўзларини келтиради AP.
Музокаралардан сўнг Боррел журналистларга томонлар келишув матнига рози бўлганлиги сабабли, ЕИ уни нашр этишга қарор қилганини айтди. Ҳужжат 11 моддадан иборат. Унда томонлар «тенглик асосида бир-бири билан нормал, яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга», «ўз ҳужжатлари ва миллий рамзларини тан олишга» келишиб олишлари, «ўзаро ҳар қандай низоларни фақат тинч йўл билан ҳал қилишлари» ва Европа Иттифоқига борадиган йўлда бир-бирларини тўсиб қўймасликлари келтирилган.
Мавзуга оид
10:09 / 04.12.2024
Сербия парламентига «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди
10:44 / 17.11.2024
Миллатлар лигасида форс-мажор. Венгрия мураббийи ҳушини йўқотди, Руминия ва Косово ўйинида сиёсий можаро
11:30 / 02.11.2024
Сербияда темирйўл вокзалида том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
09:10 / 26.10.2024